Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Беғубор чизгиларда акс этган тинчлик

10.06.2018
14 марта ўқилди
Беғубор чизгиларда акс этган тинчлик

Яқинда Фотосуратлар уйида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорликда “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида “Ер куррасида тинчлик” анъанавий расмлар танлови ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирок этиб, 3 та ёш категорияси бўйича 9 нафар ғолиб аниқланди. Иштирокчилар ўз ижод намуналарида юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ҳақидаги тушунча ва тасаввурларини ўзига хос тарзда тасвирлашди.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан барча ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Муҳаббат РАЖАБОВА,

“Энг чиройли тинчлик тасвири” номинацияси ғолиби:

– Бу танлов мен каби ёшларнинг тасаввур оламини яна бир карра бойитди. Чизган суратларимда инсоният учун энг қимматбаҳо нарса – миллатлараро тотувлик, ер куррасида тинчлик ва оилалар қувончи акс этган. Танлов сабаб кўплаб тенгдошларим билан фикр алмашдим ва ўз устимда янада кўпроқ ишлашим кераклигини англадим.

Шоҳимардон ШАМШЕТОВ,

“Энг ёш иштирокчи” номинацияси ғолиби:

– Ер куррасидаги барча болалар биз каби тинч-осойишта ва бахтиёр яшашини хоҳлайман. Ҳеч қачон ҳеч кимни ўз ота-онасидан жудо қилмасин. Бу ерда барча вилоятлардан келган ёш рассомлар ва машҳур устозларимиз билан мириқиб суҳбатлашдик. Келажакда етук рассом бўлишни мақсад қилганман.

Санихан УТЕМУРАТОВА,

Нукус шаҳридаги 30-МТМ тарбиячиси:

– “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танлови болаларнинг ижод дунёсига қадам қўйишлари учун қайсидир маънода замин яратади. Ёш иқтидор эгаларининг беғубор чизгиларини кузатар эканмиз, уларнинг ҳар бири алоҳида дунё эканлигига амин бўлдик.

Теглар:#2018/23

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Антибиотиклар  вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)Тиббий сабоқлар

Антибиотиклар вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)

Инсон дардга чалинганида, хасталикдан тезроқ соғайиб, оёққа туришни, оғриқлардан зудлик билан халос бўлишни истайди. Шундай вазиятда аксарият ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўл

15.09.2023280
Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик,  бош оғриғи...  Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?Саломатлик

Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик, бош оғриғи... Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?

«Соғ бўлинг!» Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянинг бирор кўриниши билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит т

16.03.2022197
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.2024125
Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...Маданият

Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...

Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм

28.06.2024276