Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Баркамол ёшлар маскани

03.06.2016
19 марта ўқилди
Баркамол ёшлар маскани

Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, уни умумхалқ ҳаракатига айлантириш борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат аҳоли томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун ушбу соҳага қаратилаётган юксак эътибор туфайли мамлакатимиз аҳолиси спортни сиҳат-саломатлик, соғлом турмуш тарзи, жисмоний ва маънавий баркамоллик манбаи сифатида чуқур англаб етаётир.

Бугунги кунда ёш авлоднинг билим олиши, ўз иқтидорини тўла намоён этиши йўлида барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, таълим ва спорт соҳалари навқирон авлод камолотининг муҳим омили сифатида изчил ривожлантирилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, юртимизда танлаган соҳалари бўйича етук мутахассислар бўлиб катта ҳаётга дадил кириб келаётган ёшлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган

– Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар замирида фарзандларимизни жисмонан ва маънавий баркамол инсонлар этиб улғайтиришдек эзгу мақсадлар мужассам, – дейди мазкур коллеж директори Татьяна Иванова. – Шу туфайли ҳам коллежимизда малакали кадрларни етиштириш билан бирга, спортга ҳам кенг эътибор берилган.

Айни пайтда коллежда ўқувчилар спортнинг волейбол, баскетбол, спорт тенниси, бадминтон, кураш, енгил атлетика, шахмат, қўл тўпи, бадиий гимнастика ҳамда футбол турлари билан доимий шуғулланишмоқда. Қувонарлиси, “Волейбол” ҳамда “Қўл тўпи” қизлар терма жамоасимиз туман миқёсида ўтказилган коллежлараро спорт мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, шаҳар босқичига йўлланма олди. Қолган спорт турлари бўйича ҳам ўқувчиларимиз муваффақиятли иштирок этди. Бунда эса жисмоний тарбия раҳбари М. Қурбониёзов ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари – Ш. Жуманазарова ва М. Ҳидоятовларнинг меҳнати катта.

Айтиш жоизки, таълим масканимизда ўқувчилар таълим-тарбия олиш билан бирга, катта ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун устоз-мураббийлардан етарлича сабоқ олишмоқда. Шундай экан эртамиз эгалари бўлган баркамол авлоднинг бекаму кўст камол топишида юртимизда имконият ва эътибор бисёр. Бундан фақатгина унумли фойдаланмоқ зарур.

Теглар:#2016/22

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?Жамият

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и

03.12.2021163
Рақамли технология – ёшлар нигоҳидаЖамият

Рақамли технология – ёшлар нигоҳида

Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим

26.04.2021125
Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олдиЖамият

Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди

Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в

29.06.2021118
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олдиЖамият

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш

20.12.202191