Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Аҳлоқ ва тарбиянинг шоир шеъриятидаги янгича талқини

27.10.2016
27 марта ўқилди
Аҳлоқ ва тарбиянинг шоир шеъриятидаги янгича талқини

Замонамиз шиддат билан ривожланаётган бугунги бир даврда ахлоқий масалалар тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ана шундай пайтда маънавият эшигини очиб, ёш авлодни эзгуликнинг янги гўзалликларидан баҳраманд қилиш ҳар бир ижодкор зиммасига улкан масъулият юклайди.

Марҳум болалар шоири Абдураҳмон Акбар шеъриятида ахлоқ ва тарбия масаласининг янгича талқини ва етакчи ғоявий йўналиши ўзига хосдир. Севимли ижодкоримиз 54 йил умри давомида ёш авлод учун маънавият гулшанини яратиб кетди, десак муболаға бўлмайди.

Бизга маълумки, шоирнинг бадиий иқтидори қай даражада эканлигини, у яратган образлар белгилаб беради. Сабаби образ осонлик билан юзага келмайди – шоирнинг ҳаётий кузатишлари, бадиий тўқимаси орқали умумлашган ҳолда шаклланади. Чунки адабиётнинг ўзи ҳам образли тафаккурдир.

Абдураҳмон Акбарнинг шеърларида яратилган образларда янгича мазмун ва янгича шаклнинг уйғунлигини кўришимиз мумкин. Яъни шоир халқ оғзаки ижодига таянган ҳолда янги эртаклар туркумини янгича талқинда яратган. Ижодкорнинг шеърий эртаклари ёш китобхонлар кўнглидан чуқурроқ жой олган. Унинг айниқса, “Илмнинг шарофати”, “Қора шақшақ”, “Она ҳурмати”, “Тадбиркор ўғил”, “Боғ” номли янги талқиндаги шеърий эртаклари болажонлар қалбини эзгулик нурларига тўлдирган.

Севимли шоиримизнинг “Боғ” номли шеърий эртаги мазмунан ҳикматга бой асар. Эртакда халқимизнинг бир қанча ижобий фазилатлари қаламга олинади. Асарда кекса боғбон чол, уч ўғлини дунёдаги энг қимматбаҳо дурни топиб келишга жўнатиб, айтилган дурни олиб келган фарзандига ўзи яратган муҳташам боғни мерос сифатида қолдиришни айтади. Мўйсафид айтган дунёдаги энг қимматбаҳо марваридни катта ва ўртанча ўғил келтиради, кенжа ўғил эса марварид ўрнига елкасида кўз ёшларини келади.

Моҳир шоиримиз ана шу кўз ёшлар орқали шеърий эртагининг асл ҳикматини баён қилади:

Кенжатойин атрофин.

Қариндошлар ўрабди.

– Ўғлим дуринг қани? – деб

Ота секин сўрабди.

Елкаларингда нелар

Порламоқда зардайин?

Ҳа, билдим, сен дурларнинг

Тақволгансан атайин.

Улар дурмас, отажон,

– Дебди кенжа чайқаб бош.

Қани эди дур бўлса,

Булар – бор-йўғи кўз ёш…

Кенжа ўғил сафари давомида отаси айтган дурни топа олмаганини, йўлда эса сигири ўлиб қолган етимларга дуч келганини ва уларга меҳрибонлик қилиб, ўз пулига бозордан сигир ҳамда егуликлар олиб берганини айтиб беради. Бу ишидан болакайлар ва уларнинг онаси жудаям ҳурсанд бўлиб, кенжа ўғилнинг елкаларига бошларини қўйиб, йиғлаганларини сўзлайди. Оқил фарзандидан бу гапларни эшитган доно чол боши кўкка етиб, ўғлининг юзи-кўзидан ўпиб, қучоқлаб, унга шундай деди:

Инсоний вазифангни

Ўғлим, этибсан адо.

Сен келтирган бу дурлар.

Жами бойликдан аъло.

Олийжаноблик қилиб,

Фарзандим, энг керак чоғ

Соғирларнинг қалбида

Яратиб қўйибсан боғ.

Етимнинг севинч ёши

Мингларча дурдан авзал.

Мен боғ эгасин топдим,

Масала шу топда ҳал:

Эй, севикли фарзандим

Яратганга минг раҳмат.

Боғга эга бўлишга.

Ўзинг ҳақлисан фақат.

Реал ҳаётга назар ташласак, кўз ёшлар ожизликнинг табиий белгисидир. Худди шу кўз ёшлар бадиий адабиётда армон, соғинч, севинч рамзи бўлса, шоирнинг ушбу “Боғ” номли шеърий эртагида чексиз миннатдорлик, шодлик тимсоли бўлиб, янгича мазмун касб этмоқда. Абдураҳмон Акбар ижоди тугалмас ҳикмат булоғига ўхшайди. Бу булоқнинг сувидан ичган китобхон яна ва яна ичкиси келаверади.

Теглар:#2016/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Улуғ шоирлар ёдиНазм

Улуғ шоирлар ёди

Ғаллаорол тиббиёт коллежи ўқувчилари ўртасида буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур юбилейлари муносабати билан ғазалхонлик кечалари ўтказилди. Унда улуғ

16.02.201827
Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятларТиббий сабоқлар

Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар

Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди

15.09.2022225
Шоир номи қалбларда мангу яшайдиМаданият

Шоир номи қалбларда мангу яшайди

Муҳаммад Юсуф – эл ардоғидаги булбулзабон шоир. Унинг ҳар бир сатри халқнинг қалбида мангу муҳрланган. Шоир ўз Ватанининг ҳар бир зарраси, табиати, тарихи, орзу-армонлари, ҳар бир

30.04.201815
Мактабгача таълим тизимига янгича бошқарув тамойилларини киритиш керакми?Жамият

Мактабгача таълим тизимига янгича бошқарув тамойилларини киритиш керакми?

Пойтахтимизда “Болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун инновацион ўқиш муҳитининг ўрни” деб номланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Мактабгача

22.11.2018110