“Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари”да спортчиларимиз 12 та медал жамғаришди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV “Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари”нинг мусобақалар давом этмоқда. Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси яна битта олтин ва битта кумуш ҳамда иккита бронза медаль билан бойиди.

Аввалига 58 кг. вазн тоифасидаги оғир атлетикачи Муаттар Набиева бронза медалга эга бўлди. У туркиялик Кентли Сумаййе (207 кг.) ва Индонезиялик Жагаддҳита Ачедядан кейин (199 кг.) учинчи бўлди. Ўзбекистон вакилининг кўрсаткичи -196 кг.
Дзюдочи Гулноза Матниёзова Ўзбекистон учун иккинчи олтинни келтирди. -70 кг вазн тоифасида матга чиққ дзюдочи қиз финалда туркиялик Сукран Бакачакни мағлубиятга учратди.
Навбатдаги медални ҳам дзюдо вакили олиб келди. -81 кг. вазн тоифасида жангларни ўтказадиган Давлатбек Бобонов ярим финалда имкониятни бой бериб қўйганди. Бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсда у қатарлик рақиби Осамма Ҳажамни енгди ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Бадиий гимнастикачи Анастасия Сердюкова “Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари”да ўзининг иккинчи медалини қўлга киритди. 13 май куни у жамоавий баҳсларда кумуш медаль соҳибига айланганди. Шунингдек, ҳалқа баҳсларида иштирок этган Сердюкова якуний натижаларга кўра иккинчи ўринни қўлга киритди. Унинг ушбу медали Ўзбекистон спорт делегациясининг турнирдаги 12-медалига айланди. 2 та олтин, 2 та кумуш ва 8 та бронза.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
