Баҳор фасли келиши билан инсонлар қалбида ажойиб бир гўзаллик, илиқлик куртак ёзади. Табиат уйғониб, борлиқ яшилликка бурканади. Боғ-у роғларда турфа гуллар очилиб, кўрган кишининг кўзи қувнайди. Улардан таралаётган хушбўй ифор эса баҳри дилингизни яйратади.
Шу боис, болалагимдан баҳорни жуда яхши кўраман. Айниқса, бу фаслда аёлларимиз, меҳрибон оналаримиз, қизларимиз янада латофатли ва гўзал бўлишади.
Баҳор фасли байрамларга бой. Уларнинг орасида 8-март ўзгача файзли. Бу фасл биз санъаткорларни сермаҳсул ижод қилишга ундайди. Асосий вақтимиз тасвирга олиш майдончаларида, жўшқин ижод қўйнида ўтади. Шундай файзли кунларда қилинган ният албатта ижобат бўлади. Келажакда устозларимиз изидан бориб, худди улар каби эл ардоғидаги санъаткор бўлишни дилимга тугиб қўйганман.
Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор фаслида юртимизда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланади. Шу фурсатдан фойдаланиб, ўзбек аёлларини кириб келаётган байрам билан чин қалбимдан табриклайман. Тилагим, бахтингизга сира кўз тегмасин, барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин. Тинч, озод ва фаровон юртимизда аёлларимиз ҳамиша эъзозда бўлиб юрсинлар. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азизлар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСемизлик аёллар умрини қисқартирадими?
«Семизлик аёлларнинг энг асосий қотили ва унга қарши курашга давлат миқёсида эътибор қаратиш зарур». Британиялик шифокор Селли Девис махсус тадқиқот натижасида чиқарилган ҳисоботда
СаломатликАёлларда бепуштлик
белгилари, сабаблари ва турлари Агар аёл фарзанд кўришни хоҳласа, аммо ҳомиладор бўла олмаса, бу бепуштлик деб аталади. Бироқ бепуштлик ташхиси сўнгги ҳукм эмас. Асосийси, аёлларда
Тиббий сабоқларЭллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар
Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави
Саломатлик«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом
