Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР – ЮРТ ТАЯНЧИ

25.01.2013
45 марта ўқилди
ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР – ЮРТ ТАЯНЧИ

Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Ватанпарвар ёшлар – юрт таянчи” мавзусида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим муассасаларининг вазифаларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Йиғилишда қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ таълими вазирлигининг мутасадди ходимлари, малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакатимиз суверенитетини сақлаш, халқимиз осойишталигини таъминлашдаги ўрни ҳамда ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим муассасаларинниг роли, бу борадаги олиб борилаётган таълимнинг таъсирчанлигини ва самарадорлигини янада ошириш зарурлиги эътироф этилди. Ўқувчи - ёшлар онгида Қуролли кучларимиз сафида ватанни ҳимоя қилиш вазифаларини, ҳарбий ватанпарварликни кенг тарғиб этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Айниқса, бугунги глобаллашув даврида тобора кучайиб бораётган турли хил ахборот хуружлари, оммавий маданият каби таҳдидлардан ёшларни ҳимоя қилишда таълим муассасаларининг ўрни беқиёс эканлигига эътибор қаратилди.

Бундан ташқари йиғилиш иштирокчилари томонидан Президентимиз ташаббуси билан мустақиллик йилларида таълим-тарбияга, фан ва ижодга алоҳида эътибор қаратилганлиги, таълим соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, намуна сифатида ўрганилаётганлиги таъкидланди. Ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши самарасида юртимиз таълим муассасаларидаги шароит тубдан яхшиланаётганлиги, эндиликда ёшларимиз замонавий қурилган кўркам биноларда, энг замонавий кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган синф хоналарида, ўқув залларида таълим-тарбия олаётганликлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Теглар:#2013/3

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?Жамият

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и

03.12.2021204
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олдиЖамият

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш

20.12.2021126
АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШИқтисод

АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШ

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани ёшлар ўртасида алкоголизм ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, алкоголь маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ва и

28.09.2021347
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221014