Пойтахтимизда БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг “Дунё болаларининг аҳволи – 2013” глобал ҳисоботи тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда тегишли давлат, жамоат, халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.
БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ томонидан ҳар йили анъанавий равишда ишлаб чиқиладиган дунёда болаларнинг аҳволига оид глобал ҳисоботнинг мавзуси бу йил имконияти чекланган болаларни жамиятга интеграциялаш масалаларига бағишланди.
Ҳисоботда қайд этилишича, бугунги кунда сайёрамизда 93 миллион нафар ногирон бола ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, манфаатларини муҳофазалаш, таълим-тарбия бериш, саломатлигини яхшилашга кўмаклашиш жаҳон ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифалардандир.
Тадбирда ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Р.Фудерич, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В.Алимова, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова ва бошқалар Ўзбекистонда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, болалар саломатлигини асраш ва манфаатларини муҳофаза қилиш Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан эканини таъкидлади.
Мамлакатимизда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2008 йил 7 январда қабул қилинган “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазкур ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Соғлом она – соғлом бола” миллий модели БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишнинг самарали стратегияларидан бири сифатида эътироф этилган. Юртимизда жаҳон андозалари даражасида барпо этилган бирламчи тиббий-профилактика тизими, она-бола скрининг хизмати касалликлар ва болалар ногиронлигининг олдини олиш, оилада соғлом фарзандлар туғилишини таъминлашга хизмат қилаётир.
Озиқ-овқат маҳсулотларини фойдали микроэлементлар билан бойитиш, иммунизация тадбирларини режа асосида ташкил этиш, болалар ўртасида витамин етишмаслигининг олдини олиш мақсадида саплементация тадбирларини ўтказиш, ҳомиладор аёлларга бепул поливитаминлар етказиб бериш борасида амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар ўз самараларини бераётир.
Ногирон болаларни жамиятга интеграциялаш, уларнинг саломатлигини яхшилаш, ижодий қобилиятини юзага чиқаришга кўмаклашиш, ҳар томонлама тиббий-ижтимоий кўмак кўрсатиш ҳам доимий эътиборда. Мамлакатимизда бу борадаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда давлат ташкилотлари қатори жамоат тузилмалари ҳам фаол иш олиб бораётир.
“Ҳар бир фарзанд – меҳр ва эътиборда” мавзусида тиббий ва ижтимоий акциялар ўтказиш анъанага айланган. Инклюзив таълим тизими тобора ривожланмоқда. Таълим муассасаларида имконияти чекланган болалар соғлом тенгдошлари қаторида таълим олиши учун барча қулайликлар яратилган. “Мурувват уйлари”, махсус таълим ва соғломлаштириш муассасаларининг моддий-техника базаси йилдан-йилга такомиллаштирилмоқда. Ногирон фарзанд тарбиялаётган оилаларга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими шакллантирилган.
Тадбирда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофазалаш, имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги қонуний асосларни янада такомиллаштириш, дунё болаларининг аҳволига оид глобал ҳисоботда илгари сурилган долзарб вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш учун давлат, жамоат, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларБолаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?
Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
