Ёш чемпионлар

Қизлар ўртасида бадиий гимнастикани янада оммалаштириш, истеъдодли ёш гимнастикачиларнинг тажриба ва маҳоратини ошириш мақсадида Навоий шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 135 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди. Спорт усталари ўртасидаги баҳсларда халқаро турнирларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган пойтахтлик Анастасия Сердюкова ғолиб чиқди. Самарқандлик Рухшона Эргашева кумуш, бухоролик Зарина Неъматова бронза медални қўлга киритди.

Спорт усталигига номзодлар баҳсида барча совринли ўринларни пойтахт вакиллари – Анора Давлатова, Нилуфар Шомуродова ҳамда Жасмин Юсупова эгаллади.

2002 йилда туғилган қизлар ўртасидаги мусобақада пойтахтлик Асал Икромова, Севинч Турдиева ва самарқандлик Баҳора Адҳамова кучли учликдан жой олди. 11 ёшгача бўлган гимнастикачилар мусобақасида шоҳсупага тошкентлик спортчилар Ангелина Фокина, Сўнажон Сотимбоева ҳамда Лола Зокирова кўтарилди.

Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри гимнастикачилари биринчи, Самарқанд вилояти спортчилари иккинчи, Бухоро вилояти вакиллари эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Г. Эгамбердиева тайёрлади

Яна ўқинг:  Инсон танаси ҳақида қизиқарли маълумотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: