Реклама

Янги типдаги велосипед шиналари

Норвегиялик мутахассислар велосипедлар учун янги типдаги шиналарни ўйлаб топдилар. Энди икки ғилдиракли ёрдамчининг “оёқ кийими”ни алмаштириш учун беш дақиқа талаб этилади.

Тажрибали велоортопед усталар яратган “reTyre” русумли камерасиз шиналар мавжуд шиналар устига кийдиралади ва ғилдиракка чақмоқсимон банд билан маҳкамланади. Уларни расмли протекторлари бўлиб, мустаҳкам жойлашади ва ўрнидан силжимайди.

Энди велосипедчилар ҳар қандай об-ҳаво шароити учун шиналар комплектини сотиб олиши мумкин. Бу ҳар бир мавсумга мўлжалланган шиналарни алоҳида сотиб олгандан кўра анча арзон.

Уни ўрнатиш жуда оддий ва тегишли ускуналар бўлганда беш дақиқа вақт талаб этади. Бунинг учун стандарт велосипед калити ва насос керак бўлади.

Маълумотларга қараганда “reTyre”нинг нархи 36 АҚШ долларидан 70 долларгача бўлиши мумкин.

 

Д. АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Энг катта томоша чархпалаги
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: