Янги ўт ўчирувчи робот

0
36
марта кўрилган.

2013 йил Европа Иттифоқида бошланган ўт ўчирувчиларга ёрдамчи робот яратиш лойиҳаси устида Бельгия, Германия, Швейцария ва Италия каби давлатлар мутахассисларидан иборат гуруҳ иш олиб борди.

Натижада 2015 йилга келиб ушбу ёрдамчининг нусхаси яратилди. Бироқ, уни такомиллаштириш бўйича ишлар тўхтагани йўқ. Барча изланишларнинг самараси сифатида “WALK-MAN” деб ном олган ҳақиқий ўт ўчирувчи робот яратилди ва дастлабки синовдан ўтказилди.

Аввал намойиш этилган намунадан фарқли ўлароқ, янги робот 31 килограммга енгиллашиб, 102 кг. га, бўйи эса 185 см. га тенг бўлди. Ушбу ёрдамчида 32 та “томир” бўлиб, ҳар бирига мотор ўрнатилган. Натижада ҳар қандай шароитда ҳам унинг тез ҳаракатланишига эришилган.

Роботни оператор бошқаради. Мутахассис ушбу қурилмани видеокамера тасвирларидан фойдаланган ҳолда бошқариши учун унга уч ўлчамли лазерли сканер ўрнатилган. У эшикни очиши, ўт ўчириш балонини ишлатиши мумкин. Бир қўли билан 10 кг. гача юкни кўтариш имконига эга. Робот мустақил ҳолда 2 соат ишлаши мумкин.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Таълим тизими: 146 нафар раҳбарга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.