Хона тозаловчи пардалар яратилди

IKEA  компанияси томонидан ҳавони тозалаш функциясига эга бўлган махсус пардалар яратилди. Унинг номи  Гунрид деб номланган ва келгуси йил сотувга чиқарилиши мўлжалланмоқда.

            Компания янги маҳсулот ҳақида ҳали кўп маълумот бермади, аммо пардалар ишлаб чиқарилган мато фотокатализатор қатлами билан қоплангани, бу нур таъсирида ҳаводаги зарарли моддаларни йўқ қилади. IKEA  ишлаб чиқарувчиси Мауриcио Аффонсо сўзларига кўра, технология «ўсимликлардаги фотосинтез каби» ишлайди.

           Ушбу пардалар фотокатализ тамойили асосида ишлайди: қуёш нурлари таъсири остида матонинг юзасида титаниум диоксиднинг зарралари органик ифлослантирувчи моддаларнинг оксидланишини тезлаштиради, натижада деразадан кирадиган ҳаво тоза бўлади.

 

            Маълумот ўрнида,  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ўтган май ойида жаҳон аҳолисининг 90 фоизи ифлосланган ҳавода нафас олди. Ҳаводаги хавфли моддалар, юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини оширади, шунингдек, турли ўпка касалликлари, жумладан, саратон касалликларини авж олишига ҳам сабаб бўлган. Соғлиқни сақлаш ташкилотининг аниқлашича, зарарли ҳаво туфайли йилига саккиз миллионга яқин ўлим қайд этилган.

ЖАББОРЛИ

Яна ўқинг:  Баҳора – кумуш медаль совриндори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: