Хитойда робот мактаб имтиҳонини 10 дақиқада топширди

Чэнду шаҳрида тажриба сифатида «гаокао» — давлат имтиҳонини топширган сунъий интеллект максимал 150 баллдан 105 балл тўплаб, «уч» баҳо олди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, машина унга таклиф қилинган вазифаларни атиги 10 дақиқа ичида ечиб бўлган, инсонга эса бунинг учун 2 соат вақт керак бўлади.

Робот учун энг қийини хитой тилини «ўзлаштириш» бўлди, шунинг учун ҳам у математиканинг баъзи бўлимларини охиргача тушуна олмади. Умуман олганда, февраль ойидаги кўрсаткичларга нисбатан машина ўз натижаларини 12 баллга оширди. Шундай бўлса-да, ҳозирча робот ХХРнинг ўрта баҳоларга ўқувчи талабасидан бироз ортда қолмоқда.

AI-MATH катта маълумотлар, нутқдан таниш ва бошқа замонавий технологиялар асосида яратилган.

Zhunxingyunxue Technology компаниясида маълум қилинишича, машина инсондан фарқли равишда «рақамлар билан ўйлайди» ва бу унинг тестлардаги натижаларига таъсир кўрстади.

Манбага кўра, сунъий интеллект 2020 йилга бориб, билимларини бойитиб, университетга киришга муваффақ бўлади.

Яна ўқинг:  Оҳангарондаги 2000 ёшли тегирмон тоши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: