Реклама

Водородда юрувчи поезд

Дунёда биринчи бўлиб Германиянинг Қуйи Саксония ерларида водород ёқилғиси билан ҳаракатланувчи йўловчи ташиш поезди 100 километрли участкада қатновни амалга оширишни бошлади.

“Coradia iLint” деб номланувчи икки локомотив ва вагондан иборат ушбу поездни “Alstom” компаниясининг Зальцгиттердаги фабрикаси ишлаб чиқармоқда. Поездни ишлаб чиқариш ишлари 81 миллион еврога тенг шартнома доирасида амалга оширилиб, 2021 йилгача 16 та шу каби водородда юрувчи поезд етказилиб берилиши лозим.

Поезд 300 нафар йўловчи ташиш сиғимига эга. Унинг максималь тезлиги 140 км/с тенг. Ҳозирги кунда “Coradia iLint” Германиянинг LNVG минтақавий транспорт компанияси бошқаруви остида Cuxhaven, Bremerhaven, Bremervorde ва Buxtehude станциялари оралиғида қатнамоқда.

 

Д.АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Бемор болалар соғломлаштирилди
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: