Тиббиёт янгиликлари

Аллергенсиз сут

Сигир сути аллергия қўзғатувчи маҳсулотлар сирасига киради. У болани овқатлантиришни қийинлаштиради, ҳатто баъзида унинг ҳаётини хавф остида қолдиради. Янги зеландиялик генетик олимлар ана шу муаммонинг ечимини топиш мақсадида, сигирларнинг ўзига хос бошқа бир наслини яратдилар. Бу сигирларнинг сутида аллергия қўзғатувчи зарарли моддалар 96 фоизга камроқ тўпланади.

Исроиллик мутахассисларнинг фикрича, бундай сут мутлақо ҳавфсиз бўлиб, у билан бемалол болани овқатлантирса бўлади. Янги наслли сигирлар қисқа вақтда кўпайтирилди ва янгича сут маҳсулотлари оммалашиб кетди. Ҳозир Янги зеландиялик мутахассислар болаларни озиқлантиришда сутидан фойдаланса бўладиган бошқа ҳайвонларнинг махсус наслини яратиш устида иш олиб бормоқда.

Зайтун ёғи кексалар учун фойдали

Француз олимларининг фикрича, зайтун ёғидан тайёрланган ов­қатлар соғлиққа зарар етказмайди. Илмий текширувлар зайтун ёғига бўлган иштиёқ инсульт хавфини камайтиришини исботлади.

«Neurology» тиббиёт журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра мутахассислар 65 ёшдан ошган 7600 нафар кишини 5 йил давомида кузатиш жараёнида зайтун ёғидан салатлар ва умуман овқат тайёрлашда фойдаланадиган одамлар инсультдан бошқаларга нисбатан 41 фоиз камроқ азият чекишини исботлашди.

Д витамини болаларнидиабетдан ҳимоя қилади

Диабет фақат катта ёшдагиларда эмас, балки болалар ва ўсмирларда ҳам учрайди. Уни келтириб чиқарадиган энг катта омил ортиқча вазн ҳисобланади. Миссури университети (АҚШ) тадқиқотчилари ортиқча вазнга эга кишиларга қондаги қанд миқдорини назорат қилишда ва касаллик кучайишининг олдини олишда Д витамини ёрдам беришини аниқладилар.

Овқатланиш физиологияси профессори Кетрин Петерсон бошчилигидаги олимлар 35 нафар ортиқча вазнли диабетга йўлиққан болаларни кўрикдан ўтказди. Д витаминни қабул қилган беморларда инсулин миқдори меъёрий ҳолатга келади.

Профессор Петерсоннинг фикрича, ортиқча вазнли одамларга Д витамини кўпроқ керак бўлади. Чунки, ёғ тўқималари витаминнинг тўла ҳазм бўлишига тўсқинлик қилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Фергюсон фаолиятини якунлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: