Реклама

Тамаки чекишга қарши вакцина

Скриппс илмий тадқиқотлар институти (TSRI, Калифорния штати АҚШ) мутахассислари тамаки чекишга қарши вакцина яратдилар.

Препарат айрим оқсиллар синтезини назорат қилиб, инсонни никотинга бўлган қарамликдан халос этиши мумкин.

Институтнинг микробиологлари ва кимёгарлари тамаки чекишга барҳам берадиган эмловчи моддани синтез қилишга эришдилар. У NicA2 ферменти бўлиб, сичқонларда ўтказилган тажрибада синаб кўрилди. Натижа шуни кўрсатдики, препарат организмда мавжуд никотинни чиқариб ташлаш кучига эга. Шу билан бирга ферментнинг зарарли оқибатлари йўқ.

NicA2 ферментининг ишлаш механизми шундан иборатки, у организмда абстинент синдроми (чекишни хумор қилиш) бошлангунга қадар бутун тана бўйлаб тарқалиб, никотинни чиқариб юборади.

Ушбу препарат тамаки чекиш иллатидан бутунлай фориғ бўлишда ўз самарасини кўрсатгани қайд этилмоқда.

Яна ўқинг:  Олимпия ўйинлари рамзини мактаб ўқувчилари танлайди
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: