Сувда сузувчи шаҳар

Италиялик лойиҳачи Пьерпаоло Лаццарини пирамидалар шаклидаги бинолардан иборат сувда сузувчи бутун бошли шаҳар яратиш ғоясини илгари сурмоқда.

Шаҳар ўз аҳолисини озиқ-овқат, сув ва электр энергияси билан таъминлай олади. Бу аҳоли яшаш пункти ҳали лойиҳада бўлиб, унга “Wayaland”деб ном берилган.

“Wayaland” шаҳридаги иморатлар ҳар хил ўлчамда бўлиб, турли мақсадлар учун қурилади. Хусусан, бинолар турар жой, меҳмонхона, кинотеатр ва одатий шаҳарлардаги каби иморатлар қад кўтаради. Шунда биноларнинг энг каттаси сув сатҳидан 30 метр баланд бўлади.

Сузувчи модулларнинг конструкцияси шиша тола, углеродли тола ва металдан тайёрланади. Бинолар сузувчи платформалар устида қурилиб, платформаларнинг ичи қўшимча жой сифатида омбор, ишлаб чиқариш, ҳаттоки, турар жой мақсадларида ҳам фойдаланилиши мумкин. Умуман барча иморатлар катер, яхта ва бошқа сузувчи воситалар тўхташи мумкин бўлган докларга эга бўлади. Биноларнинг тепа-сиртлари қуёш батарея панеллари билан қопланади. Ўз навбатида улар сув ости турбиналари билан бирга, шаҳарни электр билан таъминлайди.

Айни вақтда 350 минг евро маблағ ҳисобига қурилиши режалаштирилаётган шаҳарнинг биринчи модулини тиклаш мумкин. Унда дастлаб кичик меҳмонхона қурилади. Унда меҳмонлар бир кеча-кундуз яшаш учун 1000 евро тўлашлари лозим бўлади. Шундай қилиб, ишлаб топилган маблағ ҳисобига “Wayaland”нинг бошқа қисмлари қурила бошлайди ва секин-аста сувда сузувчи шаҳар қад ростлайди.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  МЎЪЖИЗАВИЙ ТЕЛЕФОН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: