Сурункали яраларни даволовчи пластир яратилди

Калифорния университети мутахассислари томонидан ярани ташқи таъсирдан ҳимоя қилувчи, битиш жараёнини, ҳароратни, кислота миқдорини кузатиб борувчи ва антибиотик берувчи пластир яратилди.

Ярани битишидаги асосий кўрсаткич ундаги pH миқдорини камайишидан иборат. Агар битиш жараёни меъёрда бўлса, кислоталилик даражаси 5,5 дан 6,5 гачани ташкил қилади.

Пластир 2 қаватдан иборат. Терига ёпишадиган қават цефазолин антибиотиги билан тўлдирилган капсулали гидрогелдан иборат. Антибиотик тез қуйилиб кетмаслиги учун олимлар ҳароратнинг ўзгариши билан қобиқни гидрофиль ҳолатдан гидрофоб ҳолатига ўтадиган полимердан фойдаланганлар.

Гидрогель билан электроника қавати алоқага киришади. Айнан у препаратни назорат остида юборилишига жавоб беради. Эгилувчан тўшама полимер қаватда pH ва ҳарорат датчиклари, иситиш мосламаси жойлашган. Агар pH даражаси ортса, иситиш мосламаси гидрогель ҳароратини оширади ва натижада капсуладан ярага антибиотик ўтказилади. Ҳарорат датчиги эштишни назорат қилади.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  МАГНИТ ЁСТИҚЧАЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: