Реклама

Стетоскопнинг янги авлоди

Польшалик олимлар боласи астма (зиққинафас) билан оғриган ёки тез-тез шамоллаб турадиган ота-оналар учун уй шароитида ишлатиш мумкин бўлган кичик стетоскоп яратди ва унга “StethoMe” деб ном бердилар.

Ушбу қурилмага мобиль телефон иловаси ўрнатилган. Унинг экранидаги йўриқномага қараб, ота-она боласи танасининг қайси қисмига стетоскоп қўйиш кераклигини билиб олади. Қурилма ёрдамида юрак уриши ритми аниқланиши, тана ҳароратини ўлчаш, нафас олишини(нафас олгандаги “хир-хир” овозни) ёзиб олиши мумкин.

Шундан сўнг тўпланган маълумотлар “сунъий ақл” ёрдамида таҳлил қилинади. Бунинг учун албатта, беморга тегишли бўлган касаллик билан боғлиқ барча маълумотлар базага киритилган бўлади. Таҳлил натижалари экранга чиқади, уни смартфонга ўтказиш ҳам мумкин.

Адам Мицкевич университети (Adam Mickiewicz University) тадқиқотчиларининг таъкидлашларича, “StethoMe” бир неча шифохоналарда синовдан ўтказилган бўлиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун қурилманинг прототипини яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Яна ўқинг:  Болаларни назорат қилувчи телефон
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: