Спортчиларимизнинг яна бир муваффақияти

Футбол бўйича ногирон спортчилар ўртасида ўтказилган навбатдаги халқаро турнирда Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. Тошкент халқаро аэропортида ғолиб спортчиларимизни кенг спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Жисмоний имконияти чекланган ҳамюртларимизнинг халқаро миқёсдаги турли нуфузли спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оммавий спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарасидир.

Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 2007 йили Туркияда, 2010 йили Аргентинада ва 2012 йили Россияда ўтган жаҳон чемпионатларида кетма-кет уч маротаба ғолибликни қўлга киритган.

Сухуми шаҳрида ўтказилган мазкур халқаро турнирда ҳам терма жамоамиз тажриба ва маҳорат, матонат ва жасорат бобида тенгсиз эканини кўрсатди. Финалга қадар барча рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган спортчиларимиз ҳал қилувчи баҳсда «Грозний» (Россия) жамоаси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

– Мусобақада ғолиб бўлганимиздан беҳад хурсандмиз, – дейди футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси сардори, «Жасорат» медали ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби Абдужамил Шукуров. – Мазкур турнир терма жамоа­миз учун шу йилнинг ноябрь ойида Эронда ўтказиладиган Осиё чемпионатига муҳим тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилди. Қитъа чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритишни ният қилганмиз.

Яна ўқинг:  Шахмат маликалари мусобақаси якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: