SPORT

ТРАМПОЛИН

Япониянинг Токио шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Амиран Бабаян муносиб иштирок этиб, жорий йилда Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўладиган II ўсмирлар Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлди.

Ушбу нуфузли мусобақанинг яккалик баҳсларида қатнашган спортчимиз кучли тўртликдан жой олди.

Шундай қилиб, ўсмирлар Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимиз бадиий гимнастика бўйича – 7 та, оғир атлетика ва боксда – 3 тадан, академик эшкак эшиш, ўқ отиш, спорт гимнастикаси ва юнон-рум курашида – 2 тадан, таэквондо WTF, дзюдо, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, стол тенниси, трамполин ва хотин-қизлар курашида биттадан йўлланмага эга.

ЮНОН-РУМ КУРАШИ

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Ислом Баҳромов олтин медални қўлга киритди.

Мазкур нуфузли мусобақада қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан энг сара курашчилар беллашди.

Юнон-рум кураши беллашувларида 50 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида полвонимиз қирғизистонлик Сиргак Мақсадбеков, КХДР вакили Нам Квон, ҳиндистонлик Анил Анил устидан ғалаба қозониб, Осиё чемпиони бўлди.

ГИМНАСТИКА

Португалиянинг Анадия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди. Йигирмага яқин давлатдан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада юртимиз спортчилари иккита бронза медални қўлга киритди.

Иқтидорли спортчимиз Асал Сапарбоева брусда машқ бажаришда 12,2 балл жамғарган бўлса, Елена Рега эркин машқ бажаришда 12,52 балл тўплади.

Яна ўқинг:  Олхўри овқат ҳазм қилинишини яхшилайди

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: