Смартфонни қувватлайдиган термос

“Indiegogo” платформасида кружка шаклидаги иссиқликдан қувват оладиган “Mugginо” номли смарт-термос яратилди.

Ушбу термос суюқликни фойдаланувчи белгиланган ҳароратда сақлаш хусусиятига эга. Қурилмага ҳароратни 70 даражада сақлаш буюрилса, қувватланиш тугагунча ёки бошқа ҳарорат бирлиги кўрсатилгунча термос суюқликни сўралган ҳароратда ушлаб туради. Ҳароратни сақлаш диапазони Цельсий бўйича 0 дан 99 даражагача.

Керакли ҳарорат мобиль илова ёрдамида созланади. Термоснинг сиғими 355 мл. бўлиб, асосий корпус ва термос идиш орасига Bluetooth-модуль, аккумлятор ва термоэлектрик генератор жойланган. Генератор суюқликдан чиқадиган иссиқликни электр энергиясига айлантиради. Батареяни автоматик равишда қувватлантиради. Шунингдек, USB-слот ёрдамида термосни қувват тармоғидан ҳам амалга ошириш мумкин.

 

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Коррупцияга қарши курашиш – фаровон ҳаёт кафолати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: