Сенсорли ҳапдорилар

Американинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар сифатини назорат қилиш бўйича идораси рақамли кузатув тизими ўрнатилган дори воситаларидан фойдаланишни тасдиқлади.

Унга кўра ушбу тизим ўрнатилган ҳапдори истеъмол қилингандан кейин одам организми ичидан туриб, смартфонга сигнал беради.

Айни пайтда шизофренияни даволашда қўлланиладиган арипипразол таблеткаларида шундай сенсорлар қўлланилмоқда. Унинг катталиги қум заррасига тенг. Айнан у маълумотни беморга бириктирилган пластирга, ўз навбатида бу буюм смартфонга ёки соғлиқни сақлаш тизимидаги “онлайн” порталига жўнатади.

Статистик маълумотларга кўра юрак хасталиклари билан оғриган беморларнинг қарийб ярми дори воситаларини белгиланган вақтда мунтазам истеъмол қилмайдилар. Муҳими, ушбу янги тизим ёрдамида бемор ўзининг дори воситаларини мунтазам истеъмол қилишини назорат қилади.

Яна ўқинг:  Қуёш энергиясида ишловчи дастлабки соат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: