Қаҳванинг биз билмаган хусусиятлари

Биласизми, қаҳвадан нафақат роҳатбахш ичимлик тайёрланади, балки унинг ўзига хос ёқимли иси хонадонимиздаги турли нохуш ҳидлардан ҳалос бўлишга ҳам ёрдам беради. Агар сиз бунинг учун кимёвий воситалардан фойдаланишни истамасангиз унда табиий маҳсулот ҳисобланмиш қаҳвага мурожаат этишингиз мумкин. Сизни унинг бир қанча фойдали жиҳатлари билан таништирамиз.

Агар музлатгичингизни ёқимсиз ҳидлардан холос этмоқчи бўлсангиз, бунинг учун майдаланмаган қаҳва доначаларини очиқ идишга солиб музлатгичга қўйинг. Қаҳва ўзига ёқимсиз ҳидларни тортиб олиб музлатгичдаги нохуш ҳидларни бартараф этади. Бунинг учун албатта музлатгичдаги барча озиқ-овқат маҳсулотларининг усти беркитилган ҳолда бўлиши лозим.

Агар сиз оғиз бўшлиғингизда нохуш ҳидни сезсангиз ва уни бартараф этишда сақич ёки тозаловчи воситалар бўлмаса, қаҳванинг бир нечта бўлагини оғзингизга солиб уни бир неча дақиқа ушлаб турсангиз оғзингиздаги нохушликларни бартараф этган бўласиз.

Агар сиз хонангизга ўрнашиб қолган турли ҳидлардан ҳоли бўлиб, унга кайфиятни кўтарувчи ўзгача ифорларни бахшида этмоқчи бўлсангиз хонангизнинг бир нечта жойларига қаҳва бўлаклари солинган идишларни жойлаштиринг. Қарабсизки, хонангизни ёқимли ифор тутиб, кайфиятингизга ижобий таъсир этади.

М.НАЗАРОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  Янги йил дастурхонига

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: