Ошхона бекалари учун ажойиб пичоқ

Пичоқ эрамиздан икки ярим миллион йил аввал кашф этилган бўлиб, ўтган давр мобайнида унинг ташқи кўринишида деярли ўзгариш бўлмади. Бугунги кунда унинг турлари жуда кўп.

Маълумки, пичоқдан кўп фойдаланиш қўлнинг толиқишига сабаб бўлади. Бу ноқулайликни инобатга олган ҳолда янги кўринишга эга “bolo” пичоғи яратилди. Унинг ўзига хослиги шундаки пичоқнинг асоси айлана, яъни ҳалқа шаклида бўлиб, ҳалқанинг ярим қисми махсус тутқич остидан ҳаракатга келади. Бу эса ушлашга жуда қулай ҳисобланади. Ушбу ошхона жиҳози айланма ҳаракати орқали исталган маҳсулотни қўлни ортиқча толиқтирмасдан бир зумда тўғрай олади.

Уни тозалаш қийин эмас. Махсус ғилоф эса пичоққа бехосдан шикаст етишининг олдини олади.

Г.ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  ГЎЗАЛЛИК ВА САЛОМАТЛИК АЙЁМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: