Реклама

Олимлар электр энергияси ишлаб чиқарадиган ип яратишди

АҚШ, Жанубий Корея ва хитойлик мутахассислардан иборат халқаро олимлар гуруҳининг узоқ муддатли тадқиқотлари натижасида иплари тортилганда электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин бўлган мато яратилди.

Янги мато ғайриоддий иплардан тўқилган. Иплар эса кўп ўрамли углеродли нано найчалардан иборат. Электр токини ишлаб чиқаришнинг асосий шарти электролит бўлишидир. Бундай шароитда иннавацион ип зарядларни йиғувчи конденсатор вазифасини бажаради. Мато тортилган вақтда ипларнинг таранглашиш натижасида зарядлар ўзаро яқинлашади. Агар ипларга электродлар уланган бўлса тармоқда электр энергияси пайдо бўлади. Мутахассисларнинг фикрича 250 ватт электр токи ишлаб чиқариш учун 1 кг. шундай мато керак бўлади.

Яна ўқинг:  Теннис бўйича халқаро турнир бошланди
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: