Оламни асраш –одамни асраш

Табиат ва инсонни бир бутун, десак янглишмаймиз, албатта. Шу боис мамлакатимизда табиат муҳофазасига, экологик таълим-тарбияга бўлган эътибор кундан-кунга ошиб бормоқда. Айниқса, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши, матбуот орқали чоп этилаётган кўплаб ижодий материалларнинг самараси ҳаётда ўз аксини топмоқда.

Миллий матбуот марказида республикамиз нашрларидан ҳисобланган «Eko Olam» журнали ва «Eko Olam PRESS» газетасининг бу борадаги фаолияти билан таништириш ҳамда «Eko Olam PRESS » газетаси, таҳририят ходими, журналист ва олим Шукур Жабборнинг «Мансур Халлож сири» номли илмий-ирфоний рисоласи, «Зиқна Махзум» номли янги хажвий қиссаси, муаллифнинг Басанда Жалилова билан ҳаммуаллифликда яратган «Экология: кеча ва бугун» номли янги мустақил тадқиқот асари, шунингдек, таҳририят ҳодимаси Зебо Омонованинг болалар учун мўлжалланган «Топамиз, тез айтамиз» номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда газета бош муҳаррири Азим Суюн, журнал бош муҳаррири Аъзам Хўжақулов, бош муҳаррир ўринбосари Илхом Авазовлар, шунингдек, шоирлардан Алишер Нарзулло, Тўра Мирзо, рассом-карикатурачи Маҳмуджон Эшонқулов ва бошқалар газетанинг янги рукнлари, мақолалари нинг долзарб мавзуларга қаратилгани ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Унда асосан экология, унга хавф солаётган муаммолар, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар, ҳозирги экологик маданият борасида ёшларнинг саводхонлигини янада ошириш каби мавзулар қамраб олинганлиги қайд этилди.

Шу юртда яшайдиган ҳар бир инсон ўз она ерини, табиатини асрамоғи лозим. Биз юқорида таъкидлаган журнал ва газета ходимлари ўз мухлисларига ана шу мавзуга доир долзарб масалаларни етказиш мақсадида ижодий изланмоқдалар. Улар турли соҳа ходимлари, экологлар, социологлар, ўқитувчилар, муҳандислар, сиёсатчилар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Бугун атроф-муҳит, экология билан боғлиқ муаммо бутун дунё халқларини ташвишга солиб, мулоҳаза юритишга, фикрлашга мажбур қилаётган бир даврда инсоният атроф-муҳитга шу даражада озор етказмоқдаки, бу инқирозни бартараф этиш учун барча мамлакатлар ҳамкорликда иш тутиш даври келди. Чунки, экологияни асраш, барқарор ҳаётни барпо қилиш ўз қўлимизда эканини унутмайлик.

Темур ТАНГРИБЕРГАНОВ,

Талаба

Яна ўқинг:  БИР ҒИЛДИРАКЛИ МОТОЦИКЛ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: