Мусиқа яратувчи “сунъий ақл”

Сифатли мусиқа ёзиш қобилиятига эга сунъий интеллект тизимини яратиш билан шуғулланувчи “Amper” компанияси бу соҳадаги ишланмалар бўйича анчагина илгарилаб кетди.

Ушбу тизим ишлаб чиқариш корхоналари ва оддий одамларнинг турли лойиҳаларида мусиқий фон сифатида фойдаланишга мўлжалланган. Бунинг қулайлиги муаллифлик куй ва мусиқаларидан фойдаланиш каби рухсат олиш, тўлов ва бошқа қоғозбозликлар талаб этилмайди.

Бундан ташқари айни кунда “Amper” компанияси ишлаб чиқараётган технология бемалол бастакорнинг ўрнини боса олади. Қўшиқчилик санъати соҳасида танилиб бораётган Тарин Саутерн (Taryn Southern) “Amper AI” махсус тизими ёрдамида мусиқий композициясини яратди. Бунинг учун мусиқий асарнинг суръати (бир дақиқада уриладиган зарблар сони), мароми, кайфияти ва услуби, талаб қилинадиган маълумот сифатида киритилиши кифоя қилди. Т. Саутерн ушбу “сунъий ақл” томонидан басталанган куйга ўз сўзларини қўйиб, қўшиқ ижро этди. Кутилган натижа композиторлар томонидан яратилган поп мусиқадан ҳеч ҳам фарқ қилмади.

Яна ўқинг:  Хитойда робот мактаб имтиҳонини 10 дақиқада топширди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: