Муносабатларни асрайлик

Британиялик олимлар 12 йил давомида олиб борилган тадқиқот натижаларига таянган ҳолда инсонлар ўртасида ўзаро муносабатларнинг бузилиши юрак касалликлари хавфини 34 фоизга оширишини аниқлашди.

Хусусан, оиласи ва яқинлари томонидан етарлича руҳий кўмак олмайдиган одамлар юрак касалликларига 34 фоизга кўпроқ чалиниши маълум бўлди. Шунингдек, улар коронар юрак касаллигига мойил бўлиб, бу ҳолда ушбу хасталик ривожланиши 23 фоизга ошиши аниқланди.

Олимлар яқин кишилар билан муносабатлар ва юрак ҳолати орасида ўзаро алоқа мавжудлигини биринчи бор исботлаётгани йўқ. Бундан олдин ўтказилган тадқиқотлар ҳам бахтли никоҳ инсон ҳаётини узайтиришидан ҳамда турмуш қурган эркак ва аёллар ёлғизларга қараганда инфарктга 3 баравар камроқ чалинишидан далолат бермоқда. Ажрашганларда эса инфаркт хавфи 30-40 фоизга ошар экан.

Яна ўқинг:  Инсон хоҳишларини бошқарувчи ускуна яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: