МИТТИ НАСОС

MSR (Mountain Safety Research) корпорацияси олимлари янги “MSR Guardian” номли инновацион сув тозалаш қурилмасини ихтиро қилдилар. Мазкур қурилма кичик сув тозалаш насоси бўлиб, дақиқасига 2, 5 литр сувни тозалаш имконига эга.

Ускуна бир вақтнинг ўзида фильтр ва тозалаш тизими вазифасини ҳам ўтайди. Энг қизиғи буларнинг барчаси ультрабинафша нурланишсиз, фаол кўмирсиз, кимёвий реагентларсиз ва босқичли фильтрлашсиз амалга ошади.

Фильтрлашнинг асосий сири, ғоваксимон тиббиёт микротоласи тўлдирилган цилиндрсимон корпус ичида беркинган. Бир марта улар орқали ўтган сувни, бу толалар кирдан, зарарли микроблардан, вируслардан ва митти микроорганизмлардан тозалайди. Филтрланган сув инсон учун зарарсиз ҳисобланади ва ичиш учун шу заҳотиёқ тайёр ҳисобланади. Сувни тозалаш жараёни қўл ҳаракати билан, махсус дастакни босиш орқали амалга оширилади.

Қурилма эгаси уни ишлатгандан сўнг ювиб тозалаш меҳнатидан ҳам озод этилган. Гуардиан тизими филтрни ўзини тозалаш учун тозаланган сувнинг 10 фоизгача бўлган қисмини алоҳида канал орқали жўнатади. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, фильтрнинг ресурслари 10 минг литр сувни тозалашга етади.

Дилором АДИЛОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015–45)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: