Митти компьютерга айланган қулоқчин

0
50
марта кўрилган.

Wi-Fi, 3G, овозли бошқарув ва фитнес-трекинг функцияларини бажарадиган, смартфон ёки бошқа қурилмаларга уланишга эҳтиёж сезмайдиган ва ўзининг митти компьютерига эга қулоқчин яратилди.

Vinci 2.0 қулоқчинлари Cortex A7 русумидаги 4 ядроли ўрнатилган процессор, 1 ГБли ўзгарувчан хотира ва 16 ёки 32 ГБли ўзгармас хотирага эга. Тармоққа уланиш учун эса Wi-Fi, 3G ва Bluetooth билан таъминланган. Оғирлиги 86 грамли корпус ичига аксселометр, гирометр, компас, юрак уришини ўлчовчи мослама ва GPS каби ўлчагичлар ўрнатилган бўлиб, тўлақонли фитнес-трекер функциясини бажара олади. Шунингдек, унга 600 мАс ҳажмга эга аккумулятор, 1,1 дюймли OLED сенсорли экран ўрнатилган.

Унинг Pro ва Super моделлари шовқинни тўсиш, Super модели эса ҳатто, кучли шовқинда ҳам овозни танувчи микрофон билан таъминланган. Овозли алоқа асосан ИИ ва Amazon Alex тизимлари орқали бошқарилади.

Маҳсулот 2018 йил апрель ойидан бошлаб, 89 АҚШ доллардан етказиб берилади.

Яна ўқинг:  Таниқли ўзбек кардиожарроҳи Ўзбекистонга қайтди

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.