Кулги-шифо

0
64
марта кўрилган.

Почтага хат келиб тушибди. Манзилни кўришса, бир бола Қорбобога атаб юборган экан. Почта ходимлари уни қаерга юборишни билмай, ноилож очиб ўқиб кўрибди. Мактубда шундай ёзилган экан: “Қорбобожон, мен совуқ жойда яшайман. Кўчага чиқиш учун пальто, этик, телпак ва қўлқопим йўқ. Ота-онам ҳам олиб бермаяпти. Илтимос, Қорбобожон, менга Янги йилга совға қилиб шулардан биттагинадан олиб келинг”!

Почта ходимлари имкониятига қараб пул йиғибди. Аммо маблағ сал камлик қилиб, қўлқопга етмай қолибди. Ноилож борини бир қутига жойлаб, манзил бўйича жўнатишибди.

Янги йилдан кейин ўша боладан яна хат келибди. Албатта, Қорбобога аталган. Почтадагилар очиб ўқиса, унда шундай сўзлар ёзилган экан: “Раҳмат, Қорбобожон! Совғаларингизни олдим, лекин қўлқопи етиб келмабди. Ҳойнаҳой, почтадагилар олиб қолган бўлса керак…”

 

***

Болакай совға берган Қорбобога миннатдорлик билдиряпти:

– Қорбобожон, менга келтирган совғаларингиз учун… ҳалиги… катта раҳмат!

– Арзимайди, болажоним!

– Менимчаям арзимайди. Лекин ойим шунақа дегин, деди-да.

 

***

– Ботир, сен Янги йилни қандай кутиб олдинг?

– Билмайман, менга бу ҳақида ҳали айтиб беришмади.

Яна ўқинг:  Эътироф

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.