Кафтдаги кинотеатр

0
28
марта кўрилган.

Хитойнинг “Haier” компанияси проектор ўрнатилган “ASU Watch” номли “ақлли” соатларини тақдим этди.

Ушбу соат маълумотни нафақат экранда акс эттириши, балки соҳибининг қўлига ҳам проекция қилиш имкониятига эга.

“MWC-2018” кўргазмасида хитойликлар проекторли соатнинг ишлаётган нусхасини намойиш этишди. Қурилма 480х854 пиксель кўрсаткичга эга бўлиб, ўрнатилган экрани тасвирни катта юзага тушириб беради. Проектор икки режимда ишлаши, яъни маълумотни қайтариши ёки экранга боғлиқ бўлмаган ҳолда тасвирни акс эттириши мумкин.

Қурилма шунчаки зерикарли бўлмаслиги учун тадқиқотчилар уни бир нечта эрмак-овунчоқ дастурлар билан ҳам бойитди. Масалан, соат экранига чизиб ёки расм солиб, унинг натижасини қўлда акс эттириш мумкин. Бироқ, дастур қўл панжасининг ҳаракатида тасвир бузилиши каби муаммолардан холи эмас.

Бу борада “Samsung” компанияси ҳам иш олиб бораётганини билган хитойликлар рақобатчисини кутмай, “ASU Watch” соатларини 2018 йилнинг ўзидаёқ Хитойда сотишни режалаштирмоқда.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  ОЗОД ЮРТ АВЛОДИ

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.