“Жонли бинт” яратилди

Олимлар одам қони оқсилларига биологик мос келадиган нанотоладан “жонли бинт” яратдилар. Олимларнинг саъй-ҳаракатлари билан шикастланган ҳужайранинг ўрнида янгиси ривожланиши икки мартага тезлашади.

Мутахассисларнинг маълум қилишларича юпқа антибактериал хоссага эга янги терапевтик материал поликапролактон асосидаги нанотоладан тайёрланган. Олимлар ушбу қоплама таркибига кумуш нанобўлакчаларини киритиш ҳисобига бинтнинг антибактериал хусусиятга эга бўлишига эришдилар. Ярани битиши эса оқсиллар юзасига қон плазмасини тортилиши ҳисобидан амалга оширилади. “Жонли бинт”да фойдаланиладиган плазмада тромбоцитлар миқдори юқори бўлиши талаб этилади. Айнан улар тўқималарнинг регенерация (битиш) жараёнларини тезлаштиради. Натижада ярани боғлаш учун юпқа қоплама пайдо бўлиб, инновацион боғламанинг қўлланилиши билан ҳужайраларнинг қайта тикланиш жараёни икки мартага тезлашади. Бундан ташқари у чандиқлар ҳосил бўлишига йўл қўймайди. Беморни даволаш даврида боғламани ечиш ёки алмаштириш шарт эмас. Бу билан касал одам ортиқча оғриқдан халос бўлади. Маълум вақт ўтганидан сўнг тола безиён эриб кетади.

Яна ўқинг:  “Метан” шохобчаларидаги ноқулайлик қачон бартараф этилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: