Реклама

Инсон хоҳишларини бошқарувчи ускуна яратилди

Ушбу иннавацион қурилма миянинг ўта заиф биомагнит майдонини тутиб, унга ишлов бериш билан шуғулланади.

Лойиҳа иштирокчиларининг фикрича, бу ишланма “хоҳишлар маркази”ни аниқлаш, ҳаттоки, уни бошқариш имконини бериши мумкин. Тадқиқотчилар фикрича, мажмуа ўта ўтказувчан магнитометрия услуби асосида ишлайди. У одам организмига киритилмасдан магнитоэнцефалограф махсус қурилмаси ёрдамида ўта заиф биомагнит майдонини қайд этади. Яъни, магнитоэнцефалография ўтказиш орқали инсон бош миясида кечаётган жараёнлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Ахборотлар билан ишлаш вақтида тадқиқотчилар бош мия қобиғидаги турли магнитоэнцефалографик сигнал манбалари конструкциясини ўзгартириш билан шуғулланади. Мутахассисларининг фикрича, бу тарзда “хоҳишлар маркази” ишини ҳам назорат қилиш мумкин.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Сувни тозаловчи антиқа “мешкоб”ча
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: