Инъекция борасида қулайлик

Сир эмаски, олимлар томонидан яратилаётган барча кашфиётлар инсон манфаатига хизмат қилади. Хоҳ у тиббиёт соҳасида бўлсин, хоҳ техника, бу ихтиролар инсониятнинг тўкин ва осуда ҳаётини кўзлаб яратилган.

Олимлар тиббиёт соҳасида навбатдаги қулайликни яратиш мақсадида EVENA Eyes-On Glasses деб номланган ажойиб кўз ойнакни кашф этишди. Маълумки, муолажа чоғида беморга инъекция орқали дори жўнатиш шифокор ва беморларга бирмунча ноқулайликлар туғдиради. EVENA Eyes-On Glasses деб номланган ихтиро ҳам ана шундай нохушликларни олдини олишга кўмаклашади. Гап шундаки, бу кашфиёт орқали шифокорлар беморнинг қон томирларини аниқ кўра олиш имконига эга бўладилар. Бир кўришда оддий кўринган мазкур кўзойнакнинг “кўп спектрли 3D-тизими” ишга тушиши билан шифокорга беморнинг вена соҳасини кўриш имконини яратади.

Қизиғи шундаки, мазкур ускуна Bluetooth, Wi-Fi ва 3G тизим орқали тасвирни бошқаларга узатиши мумкин. Кўзойнак хотирасига жойланган тасвирдан кейинчалик фойдаланиш ҳам унинг қийматини янада оширади. Кўзойнак тасмасига ўрнатилган ва кўзойнакка бириктирилган микропроцессор тасвирнинг аниқ ва тиниқ кўринишига ёрдам беради.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Медаллар шодаси

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: