Ҳаяжонларга бой ЧЕМПИОНАТ ЯКУНЛАНДИ

Бир ой давомида Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ҳам ўз якунига етди. Мундиалда кутилган ва кутилмаган натижалар ҳам бўлди, рекордлар янгиланди. Кўплаб истеъдодлар кашф этилди. Хуллас, бир ой давомида ишқибозларни ҳаяжонда ушлаб турган мусобақа, футбол том маънода миллионлар ўйини эканини яна бир бор исботлади.

Бразилияда якунига етган футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати учрашувларини 3 миллион 429 минг 873 томошабин бевосита стадиондан туриб кузатди.

FIFA Media твиттер-аккаунтининг қайд этишича, бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши иккинчи кўрсаткичдир.

Хусусан, Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал учрашувини Рио-де-Жанейродаги “Маракана” стадонида 74 минг 738 нафар мухлис кузатиб борди.

Бу борадаги жаҳон чемпионатларидаги энг яхши кўрсаткич бундан 20 йил аввал, аниқроғи, 1994 йили АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қайд этилган. Ўшанда мундиал баҳсларини 3 миллион 587 минг 638 нафар мухлис стадиондан туриб кузатган.

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014нинг энг яхши дарвозабони деб топилди. “Дарвозабонлар учун аталган” дея эътироф этилган бу галги мундиалда барча ҳамкасбларини ортда қолдирган Нойер бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам дунёнинг энг кучли дарвозабони номига лойиқлигини исботлади.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2014нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Месси финал ўйинидан олдин жаҳон чемпиони бўлиш учун барча шахсий совринларидан воз кечишга тайёрлигини айтиб ўтганди. Аммо, жаҳон чемпиони бўла олмаган бўлса ҳам яна бир шахсий совринга эга бўлди.

Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Хамес Родригес Бразилияда якунига етган ЖЧ-2014 нинг энг яхши тўпурарига айланди.

Футболчи мусобақа чорак финалигача бўлган жами беш учрашувда рақиблар дарвозасига олтита гол уришга муваффақ бўлганди. Колумбия терма жамоаси айнан чорак финалда мусобақадаги иштирокини якунлаганди.

1991 йил 12 июлда туғилган “Монако” ҳужумчиси ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Греция ва Кот-д’Ивуар, нимчорак финалдаги Уругвай терма жамоаларига қарши ўйинда энг яхши ўйинчи деб топилганди.

Мундиалнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба топилди. Унинг Франция терма жамоаси таркибиди кўрсатган ёрқин ўйинлари футболчининг келажаги порлоқ эканидан дарак беради.

Яна ўқинг:  Умр йўлин ёритгувчи эзгулик

Фарҳод ТОЛИПОВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: