Ҳаводан электр энергиясини олувчи генератор яратилди

0
54
марта кўрилган.

Яқинда Массачусетс технология институтидан бир гуруҳ олимлар луғавий маънода айнан ҳаводан электр энергиясини олувчи янги генератор яратди.

Қурилма кун давомида ҳаво ҳароратининг кўтарилиб тушиши, яъни тебраниши ҳисобига ишлайди. Генераторнинг ишлаши асосида графен билан қопланган, октадекан билан тўлдирилган пенометалл (мис ва никелдан иборат) ёрдамида иссиқликни ютиши ётади.

Олимлар ушбу қурилмани “термик резонатор” деб номладилар. Ишланма истиқболли ҳисобланмоқда. Бундай генераторларнинг ҳажми кичиклаштирилса, назарий жиҳатдан кўплаб қурилмаларда батарея ва аккумяторлар ўрнини босиши мумкин.

Резанаторнинг митти намунаси биринчи синовдан ўтказилди ва ўзини самадорлигини кўрсатди. 10 даражали тунги ҳароратда 1,3 милливатт қувват олишга эришилди. Ушбу ютуқнинг муҳимлиги шундаки, резонаторни қуёш батареялари конструкцияларини бир кеча-кундузлик фойдали иш коэффицентини оширишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, технология ҳарорат циклларига эга бўлган механизм ва жойларда, хусусан, заводлар, автомобиллар ва музлаткичларда қўлласа бўлади.

Яна ўқинг:  Музлатилган мевалар фойдалими?

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.