Гус Хиддинк: Хайр, «Анжи»!

Куни кеча Махачқалъанинг «Анжи» клуби бош мураббийи Гус Хиддинк жамоа раҳбарияти билан учрашиб, ишдан бўшаши ҳақида маълум қилди. Клуб маъмурияти эса, унинг аризасини қабул қилди.

«Анжи ФК» Гус Хиддинкка чексиз миннатдорчилик билдирди.

Ушбу мураббий шубҳасиз, клубнинг янги тарихини ёзишдаги муҳим шахслардан бири бўлиб қолаверади», – дея таъкидлайди клуб расмий баёнотида.

«Албатта, Хиддинк «Анжи» учун кўп нарса берди. Лекин Гуснинг ўзи жамоадан кетишни истади. Бу унинг қарори ва биз уни муҳокама қилишга ҳақли эмасмиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Хиддикнинг «Анжи»да бошқа ишламаслиги аламли», – дея клубнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов иқтибос келтирди.

Энди Хиддинк ўрнини яна бир голландиялик мутахассис Рене Меленстен эгаллайди. Бу ҳақида клуб бош директори Айваз Казиахмедов футболчиларга маълум қилди ва уни таништириб чиқди.

Яна ўқинг:  Cарф-ҳаражатсиз саёҳат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: