Гимнастикачимизнинг кумуш медали

Германиянинг Берлин шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган анъанавий “Берлин Мастерс – 2013” халқаро турнирида ҳамюртимиз Жамила Раҳматова кумуш медални қўлга киритди.

Гран-при туркумига кирувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 17 мамлакатидан йигирмадан зиёд спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Кўп карра Ўзбекистон чемпиони Жамила Раҳматова тасма ўйнатиш бўйича финал беллашувларида Германия, Россия, Болгария, Беларусь ва Озарбайжон Республикаси вакиллари билан рақобатлашди. Моҳир гимнастикачимиз намойиш этган композиция ҳакамлар ҳайъати томонидан 16,9 баллга лойиқ кўрилди.

Тасма ёрдамида машқ бажаришда болгариялик Силвия Митева биринчи, Жамила Раҳматова иккинчи, беларуслик Мария Кадобина­ эса учинчи ўринни эгаллади.

Яна ўқинг:  Ғаройиб қуёш батареяси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: