Физиклар янги ёруғлик турини кашф этди

0
33
марта кўрилган.

Массачусетс технология институти олимлари фотонларни бир-бири билан ўзаро бирлаштиришга эришдилар.

Бунга кўра тадқиқотчилар ёруғлик зарраларини биргаликда ҳаракатланишга мажбур қилдилар. Бу эса элементар зарралар ҳисоби йўналишини янги босқичга олиб чиқади.

Агар қоронғуликда иккита фонарни ёқиб, бир-бирига қарши қаратса, тўқнашаётган ёруғлик оқимлари ўзаро биргаликда ҳаракат қилмайди. Фотонлар бир-баридан сизиб ўтади. Мутахассисларнинг фикрича фотонларни ўзаро биргаликда ҳаракатланишига “мажбурланса” амалий жиҳатдан катта ютуқларга эришиш мумкин. Хусусан, ишлаш тезлиги жиҳатидан “анъанавий” компьтердан жуда ҳам фарқ қиладиган квант компьютери яратишда қўл келади.

Мутахассислар тажрибада жуда паст ҳароратгача совутилган зич рубидий атомлари орасидан кучсиз лазер нурларини ўтказиш орқали ёруғлик зарраларини ўзаро биргаликда ҳаракат қилишга мажбур қилган. Натижада фотонлар иккита, учта бўлиб бирлашди. Шундан сўнг уларнинг ўрин алмашиш тезлиги ёруғлик тезлигидан паст бўлди. Катта эҳтимол билан айтиши мумкинки, фотонларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати – ўзаро тортишишини билдиради.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Ичимликдан пайдо бўлган ширинлик

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.