Энг митти табрикнома

0
16
марта кўрилган.

Буюк британиянинг Миллий физика лабораторияси олимлари Рождество ва Янги йил байрами олдидан энг митти табрикнома яратдилар.

Унинг эни 15 микронга (0.015 мм), баландлиги эса 20 микронга (0.02 мм) тенг. Табрикноманинг кичиклигини тасаввур қилиш учун почта маркасига қиёслайдиган бўлсак, ундан 200 миллион марта кичикдир.

Ушбу митти табрикноманинг юзасига қувноқ Қорбобо ва табрик матни туширилган. Бироқ, сиз уни кучли микроскопсиз кўра олмайсиз.

У қалинлиги 200 нанометрга (0.0002 мм) тенг кремний нитриди мембранасидан тайёрланган ва 10 нанометрли (0.00001 мм) платина қобиғи билан қопланган.

Тадқиқотчилар табрикномага шакл бериш ва унинг юзасига тасвир тушириш учун бир нуқтага фокусланган ионли нурдан фойдаланди.

Ушбу тадқиқотда иштирок этган лаборатория илмий ходими Дэвид Кокснинг сўзларига қараганда мазкур табрикномани яратиш учун нано ишлаб чиқаришда қўлланиладиган энг сўнгги ускуналардан фойдаланилган.

Яна ўқинг:  Чавандоз

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.