Энг митти компьютер яратилди

0
24
марта кўрилган.

Мичиган университети мутахассислари ҳажми 0,04 миллиметр кубга тенг бўлган компьютер яратиб, IBM компанияси ўрнатган рекоддан ўн марта кичик моделни тақдим этдилар.

Янги компьютер жуда кичик бўлиб, уни шоли дони билан қиёслаганда, гуруч баҳайбат бўлиб кўринади. Бундан ташқари у жуда самарали ишлайди. Унинг ишлаши учун ёруғлик диоди зарур.

Ўлчамини кичик бўлиши тадқиқотчилардан ижодий ёндашувни талаб қилди. Айрим занжирларда диодлар ўрнига бошқарилувчи деб номланадиган конденсаторлардан фойдаланилди. Жуда кам энергия сарфловчи қурилмалар ишлаётганда юзага келадиган шовқинни йўқотиш учун чоралар кўрилди. Ушбу компьютернинг ўртача энергия сарфи 16 наноВаттга тенг.

Ҳозирча ушбу компьютер фақат битта вазифани бажариши яъни, ҳароратни ўлчаши мумкин. Бундан мақсад инсон организмдаги алоҳида гуруҳ ҳужайраларда ўлчов олиб боришдан иборат. Олимлар соғлом тўқималардан кўра ўсма тўқималарида ҳарорат юқорироқ бўлишини тахмин қилишар эди. Бироқ, ҳозиргача бу тахминни амалиётда текшириб кўриш имкони йўқ эди. Бундан ташқари янги компьютердан кўз касалликлари диагностикасида ва турли биокимёвий жараёнларда ҳам фойдаланиш мумкин.

 

Д. ОРИФОВА

Яна ўқинг:  Митти компьютер

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.