Энг кекса денгиз қуши 66 ёшида жўжа очди

Дунёдаги энг кекса денгиз қуши деб эътироф этиладиган албатрос 66 ёшида яна насл кўрди, дея хабар бермоқда АҚШнинг овчилик ва балиқчилик масалалари бўйича бошқармаси. Бошқарма маълумотларига кўра, Уиздом (Донишманд) лақабли, юқори қисми қора рангли албатрос қушининг урғочиси камида 66 ёшда. У 60 йилдан бери Тинч океанидаги Мидуей маржон қояларига тухум қўйгани келади. 16-февралда қушнинг навбатдаги полапони тухумни ёриб чиқди. Биологларнинг ҳисоб-китобига кўра, рекордчи қуш ўз умри давомида 30 га яқин полапонни “тарбиялаган”.

 

uznature.uz

Яна ўқинг:  Тустовуқ маккажўхорини ҳашаротлардан ҳимоялайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: