Энг катта ёруғлик диодли иссиқхона

Япониялик тадқиқотчи Шигехару Шимамура дунёдаги энг катта ёруғлик диодли иссиқхона яратди.

Олим Япониянинг Мияги префектурасида жойлашган “Sony” компаниясининг аввал ярим ўтказгичлар ишлаб чиқарган завод биносини сотиб олади ва уни улкан иссиқхонага айлантиради. Бу иссиқхонадаги ўсимликлар 18 қаватли конструкцияда жойлаштирилган ва диодли ёритгичлар ёрдамида ёритилади. Иссиқхонанинг умумий майдони футбол майдонининг салкам ярмига тенг бўлиб, 2300 метр квадратни эгаллайди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати бир кунда 10000 латук салатига тенг.

Шимамура иссиқхонада умумий ҳисобда 17500 та диодли ёриткичлардан фойдаланади. Унинг айтишича, салат ушбу иссиқхонада даладагидан кўра 2,5 марта тез ўсади. Олинадиган биомассадан атиги 2-3 фоизи чиқиндига чиқарилади. Дала шароитида эса ушбу кўрсаткич 40 фоизгача етиши мумкин. Умумий ҳосилдорлигини қиёслайдиган бўлсак, 1 метр квадратдан олинадиган маҳсулот оддий томорқанинг 100 метр квадрати берадиган маҳсулотига тенг.

Яна ўқинг:  Тушкунлик сизни енгмасин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: