Энди сенсор орқали озиқ-овқатлар таркиби аниқланади

Америкалик олимлар 2х2 мм ўлчамдаги тиш датчигини яратди. Ундан озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини назорат қилишда фойдаланиш мумкин.

Ушбу сенсорнинг вазифаси маҳсулот таркибидаги глюкоза, туз зичлиги ва алкогол ҳақида мобил қурилмага маълумот бериш билан чекланган. Бироқ, олимлар келажакда сенсорни маҳсулотларнинг озуқавий хусусиятлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш имкони ҳақида гапирмоқда.

Сенсор уч қатламдан иборат: ўрта қатлам озиқ-овқат маҳсулотини ўзига шимади. Икки ташқи қатлам эса тўртбурчак шаклдаги иккита олтин асосли гардишдан иборат. Марказий қатламга аввал маълум бўлган озиқ-овқат таъсир этса, унинг электр хусусияти ўзгаради. Кейин у турли жадалликдаги радиотўлқин узата бошлайди. Дастлаб маълумотлар тўпланади ва радиотўлқин ёрдамида узатилади.

Тадқиқот муаллифлари сенсорни яратишда радиотўлқинли идентификация технологиясидан фойдаланганликларини қайд этмоқда. Бу эса сенсорни қайси юзага (тиш ёки терига) бириктирилганидан қатъий назар маълумот узатиш имконини яратади.

Олимларнинг фикрича келажакда бу турдаги сенсорлар тананинг барча юза қисмида бириктирилиб, организмнинг биологик кўрсаткичларини назорат қилишда фойдаланиш мумкин.

Яна ўқинг:  Қандай шакар фойдали?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: