Энди роботлар туғуруқхоналарда ишлайди

NAO компаниясининг оммабоп роботлари туғуруқхоналарда катта ҳамшираларнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Улар ўқув курсларини ўтаб бўлгач, туғуруқхонадаги кичик ишларни мустақил бажара олади.

Айни дамда роботлардан баъзи жарроҳлик амалиётларида фойдаланилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, роботлар бундан-да юқори самарадорликка эриша олади. Шунингдек, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, улар беморларнинг илтимосини бажариши ва муҳим қарорлар қабул қилиши ҳам мумкин.

Яқинда роботлар устида олиб борилган тажрибалардан сўнг улар АҚШдаги тиббиёт марказларидан бирида синов тариқасида иш бошлади. Аҳамиятлиси, NAO роботлари томонидан қабул қилинган 90 фоиз қарорлар шифокор ва ҳамшираларни хурсанд қилмоқда.

Яна ўқинг:  ГЎЗАЛЛИК ВА САЛОМАТЛИК АЙЁМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: