Электр жиҳозларини созлашга мослашган ускуналар тўплами

0
15
марта кўрилган.

Пультдан тортиб смартфонгача бўлган электр энергиясида ишловчи барча жиҳозларни уй шароитида ўзи созлашга қизиқувчилар учун “iFixit Essential Electronics Toolkit” ускуналар тўплами тақдим этилмоқда.

Ушбу тўпламга 16 та 4 миллиметрли турли профилдаги очқич, бир нечта пинцент, вакуумли сўрғич, магнитланган дастак, қоғоз ва изоляцияловчи тасма билан ишлаш учун пичоқ, шунингдек, яна бир қанча кичик ускуналар жойлаштирилган. Барча очқичларнинг дастаси ҳимоя қопламасига эга ва ишлашда қулайлик яратиш учун уларнинг асосий қисми магнитланган. Ускуналар пластик, альюминий ва зангламайдиган пўлатдан ясалган.

Мазкур тўплам 185х154х40 миллиметр ўлчамга эга шаффоф қопқоқли қутига жойлаштирилган. Оғирлиги атиги 368 грамни ташкил қилади. Унинг нархи 20 АҚШ долларига тенг.

Яна ўқинг:  Мавсум қаҳрамонлари

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.