Реклама

Дубайда Wi-Fi тарқатувчи сунъий дарахт ўрнатилди

Дубайда Wi-Fi тарқатувчи ва уяли телефонлар батареяларини қувватлантириш имконини берувчи “ақлли пальма дарахтлари” ўрнатилди.

Қуёш батареялари билан жиҳозланган ушбу қурилмалар кун давомида қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириб беради. Ҳар бир “пальма”да телефонни қувватлантириш учун 8 та нуқта бор. “SmartPalm” компанияси вакилининг таъкидлашича, шаҳарда ўрнатилган “ақлли дарахтлар” уйда фойдаланиладиган оддий қувватлантириш қурилмасига нисбатан телефон батареяларини икки марта тез қувватлантиради.

Шунингдек, ҳар бир “дарахт” 100 метр кенгликда Wi-Fi тарқатади. Қурилмалар видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ҳозирча битта “дарахт” шаҳар пляжи ва иккинчиси эса истироҳат боғига ўрнатилган. “SmartPalm” кейинчалик аҳоли гавжум бўладиган бошқа жойларда ҳам бундай қурилмаларни ўрнатишни режалаштирмоқда. Компания асосчиси Виктор Нелепанинг қайд этишича, улар ўрнатаётган ушбу қурилманинг пальмага ўхшатиб ишлангани, мамлакат аҳолисининг маданий қадриятларига ишора.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  САНЖАР ТУРСУНОВ – ЙИЛ ФУТБОЛЧИСИ
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: