Диққат танлов!

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда “Соғлом авлод” газетаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида“Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” деб номланган танловини эълон қилади.

Танлов 2013 йил апрель ойининг — охирги ҳафтасида якунланиб, қуйида берилган саволларга тўғри жавоб йўллаган ғолиблар номи газетада эълон қилинади. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирда жамғарма томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Саволлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг илк ордени қачон таъсис этилган ва у қандай номланади?

2. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилган сана?

3. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси қайси йўналишларда фаолият юритади?

4. Мамлакатимизда 2000 йил қандай номланган?

5. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этаётган “Саломатлик поезди” асосан юртимизнинг қайси ҳудудларига юборилади?

6. Қайси йил “Баркамол авлод йили” деб номланган?

7. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан ҳар йили ёш мусиқачилар ўртасида ўтказиладиган кўрик-танловларнинг номини айтинг.

8. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси республика миқёсида қандай спорт мусобақаларини ташкиллаштиради?

9. Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳақида нималарни биласиз?

10. Жамғарма қайси давлат дастурлари лойиҳаларини тузишда кўмаклашган ва амалга оширишда ҳукуматга кўмаклашмоқда?

11. “Она ва бола скрининг” Давлат дастурининг моҳияти нимадан иборат?

12. Жамғарма ҳомийлигидаги “Камалак жилоси” ҳамда “Мафтункор ранглар дунёси” расмлар кўрик-танловларида кимлар иштирок этади?

13. Репродуктив саломатлик нима?

14. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси хал­қимиз генофондини соғломлаштириш учун қайси давлат Дастурини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда?

15. “Соғлом авлод учун”халқаро хайрия жамғармасининг халқаро ҳамкорлари ҳақида қандай маълумотга эгасиз?

16. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг тиббий йўналишда қандай лойиҳалари мавжуд?

Мазкур саволларга энг яқин алоқа бўлимлари орқали “Соғ­лом авлод” газетаси таҳририятига ёки жамғарманинг fondsau@yahoo.com, газета таҳририятининг mak­tub­@sog­lom.uz­ электрон почталарига юборинг. Танлов бўйича батафсил маълумотни www.soglom.uz сайти орқали ҳам олишингиз мумкин.

САВОЛЛАРГА ТЎҒРИ ЖАВОБ ЙЎЛЛАНГ ВА ҒОЛИБ БЎЛИНГ!

Яна ўқинг:  DADAJON

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: