Балиқ мойи рахитга даво

Бостон олимлари узоқ изланишлардан сўнг “балиқ маҳсулотлари мия фаолиятини яхшилаб, кўриш қобилиятини оширувчи ҳамда юрак қон томир касаллигини даволовчи хусусиятга эга. Тиббиёт оламида бу маҳсулот фойдали жиҳатлари билан ажралиб туради. Уни инсон саломатлиги учун шифо манбаи деб аташ мумкин” деган хулосага келишди.

Ҳақиқатдан ҳам балиқ мойи таркибида организм учун зарур дармондорилар мавжуд. Балиқ маҳсулотлари бир қанча касалликларни даволашда ҳам ёрдам беради. А витамини организмда иммун тизимини мустаҳкамлашда асосий ўрин тутади. Шу билан бирга, онкологик ва тери касалликларида ҳам А витамини фойдали ҳисобланади. Д витамини эса суяк тўқималарининг мустаҳкам бўлишида муҳим ўрин тутади. Балиқ мойи таркибида аминокислоталар кўп бўлиб, улар мия тўқималарини озиқлантириш хусусиятига эга.

Балиқ мойида омега-3 ёғ кислоталари кўп миқдорда бўлиб, айнан ўсмирлар ва гўдакларнинг ақлий ривожланишида катта аҳамиятга эга. Яна балиқ мойи таркибидаги кальций, фосфор рахит ва остеопороз касаллигида кони фойда.

Шунингдек, бу мой аритмия, юрак ритмининг бузилиши, ревматоид артрит (бўғимлар яллиғланиши) каби касалликларда ҳам шифобахшдир. Балиқ мойи таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари асосан мия фаолиятини яхшилайди. Меъдада енгил ҳазм бўлади ва ичаклар перистальтикаси (ҳаракатини) яхшилайди.

Бир ёшгача бўлган болаларга ва катталарга балиқ мойини шифокор тавсияси билан бериб туриш мумкин. Ёш болалар учун балиқ мойи капсула кўринишида ишлаб чиқарилади.

Н. УГЛАМОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Юз билан юзлашишни хоҳлайсизми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: